Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҳам киради. Масалан, «Расулуллоҳ с.а.в. шундай дедилар, ёки шундай қилдилар», дейилади холос.

 

2. Муъзал: Бу шундай ҳадиски, ривоятчисининг иккитаси ёки кўпчилиги бир ёки бир неча ўринда тушиб қолган бўлади. Тобеинга эргашган одам ривоят қилган мурсал ҳадис ҳам муъзал ҳадисдандир. Фуқаҳолардан бирор мусаннифнинг «Расулуллоҳ с.а.в. айтдилар» ва «Расулуллоҳ с.а.в.дан» деган сўзи мурсал эмас. Бу ривоят эмас, балки гувоҳлик ва далил келтириш ҳисобланади.

 

3. Мунқатеъ: Бу ҳадисни ривоят қилганлардан бири саҳобадан аввал бир неча ўринларнинг бирортасидан тушиб қолади. Бу шу тарзда юз берадики, тушиб қолган ривоятчи ўринларнинг ҳаммасида биттадан шахс бўлади ва натижада ўрнидан узилган - мунқатеъга айланади. Ривоят қилувчи кишилар орасида номаълум шахс зикр қилинган ҳадис ҳам мунқатеъ ҳисобланади. Қуйидаги ҳадис ривоят қилувчиларнинг бири тушиб қолган мунқатеъга мисол бўлади. Абдураззоқ Саврийдан, Саврий Абу Исҳоқдан, Абу Исҳоқ Зайддан, Зайд ибн Юсайъдан, ибн Юсайъ Ҳузайфадан марфуъан ривоят қилади: «Унга Абу Бакрни бошлиқ қилсанглар - у кучли, ишончли». Бу ҳадисни ривоят қилувчилардан иккитасида узилиш мавжуд, бири шуки, Абдураззоқ Саврийдан уни эшитмаган, балки уни Нўъмон ибн Шайба ал-Жундий эшитиб, Нўъмон Саврийдан ривоят қилган. Иккинчи ўрин шуки, Саврий Абу Исҳоқдан эшитмаган, балки уни Шуайбадан, Шуайба эса Абу Исҳоқдан келтирган. Демак, бу ҳадис рад этилган ҳадис ҳисобланади. Ривоят қилувчиларнинг бири номаълум бўлган ҳадисни қуйидаги мисолда тушунилади: «Абул Ало ибн Абдуллоҳ ибн Шуҳаййир икки кишидан, икки киши Шаддод ибн Авсдан ҳадис ривоят қилди: «Оллоҳумма инний асъалукас-сабота фил амр». Ушбу ҳадис ривоятчилари орасида номаълум шахслар мавжудлиги туфайли рад этилган.

 

4. Шозз: Бу ҳадис шундан иборатки, ишончли шахс одамларнинг ривоятига зид ривоят қилган бўлади. Аммо ишончли шахс ўзидан бошқа ҳеч ким айтмаган ривоятни айтган бўлса, у шозз ҳадис ҳисобланмайди. Чунки ишончли шахснинг, ҳеч ким ривоят қилмаса ҳам, ривояти қабул қилинади ва ҳужжатга ўтади. Бу «Албатта амаллар ниятларга боғлиқ» деган ҳадис. Бу ҳадисни ёлғиз Умарнинг ўзи айтган. Кейин Умардан Алқама, Алқамадан Муҳаммад ибн Иброҳим ат-Таймий, ундан Яҳё ибн Саъид ансорийлар ривоят қилишган. Сўнг Яҳёдан тавотур бўлиб келган. Демак, шозз ҳадис ишончли шахснинг кўпчилик ривоятига зид ривоятдир.

 

5. Муъаллал: Бу ҳадис иллатланган ҳадис, зоҳири соғлом бўлса ҳам саҳиҳлигини қоралайдиган иллат топилган ҳадисдир. Бу ровийлари ташқи жиҳатдан ишончли ва саҳиҳлик шартларини ўзларида жамлаган санадга боғлиқ.

 

6. Мункар: Бу ҳадиснинг ривоят қилувчиси ишончсиз шахс сифатида айтган ҳадис бўлиб, у заиф ровий ўзидан заифлиги камроқ ровийга зид ҳадисдир.

 

7. Мавзу: Мавзу ҳадис тўқиб чиқарилган ясама воқеадир. Ясама ҳадис заиф ҳадислардан ҳам ёмон ҳисобланади. Бирор кимса унинг бу ҳолатини била

 

225-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260